Шавкат Мирзиёев Германиянинг ташқи ишлар ва БААнинг ҳукумат ишлари бўйича вазирлари билан учрашади

Шавкат Мирзиёев 1 ноябрда Германия ташқи ишлар вазирини қабул қилади. Учрашувда 2 томонлама муносабатлар муҳокама қилинади. 3 ноябрь куни БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири билан учрашув режалаштирилган. Шунингдек, иқтисодиёт ва одил судлов масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

«Бу давлат хавфсизлигига таҳдид». Сардор Умурзаков — иссиқхоналарнинг газдан узилиши ҳақида

Президент Администрацияси раҳбари иссиқхоналарни газдан узиб қўйган мутасаддилар ҳаракатини «давлат хавфсизлигига таҳдид», деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, газнинг атиги 1,5 фоизи тежалган, лекин экспорт ва иш ўринлари «ўлдирилган». У «газ ўғрилайдиган» АГТКШлар билан шуғулланишни топширди.

Маҳкумлар интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади

ИИВнинг жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш борасидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан, маҳкумларниинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги минглаб ўқитувчиларга форма харид қилиш учун буюртма берди

Ўқитувчиларни бир хил кийинтириш ташаббуси ҳокимликнинг ўзидан чиққан, бироқ бу форма мажбурий эмас, деди пойтахт ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова. Бепул тарқатиладиган форма учун 1,5 млрд сўм маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ажратилган.

Қозоғистон билан чегарадош «Навоий-Қоплонбек» ўтказиш пункти вақтинчалик ёпилади

1 ноябрдан ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий — Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади. Пунктда модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Шаҳрисабз билан Самарқандни боғлайдиган «чарчаган йўл» таъмирланади

Президентдан «Саҳродан музликкача» туризм магистралини қуриш доирасида Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарларини боғлайдиган, Чироқчи туманидан ўтувчи 30 кмлик йўлни таъмирлаш бўйича амалий ёрдам сўралди. Давлат раҳбари розилик билдириб, бусиз сайёҳлар Қашқадарёга кела олмаслигини таъкидлади.

Ўзбек адабиётшунос олимига Чингиз Айтматов номидаги мукофот берилди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддинов Чингиз Айтматов номидаги мукофотни қўлга киритди. Мукофот Қирғизистон Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябрь ойида таъсис этилган.

Ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Ноябрь ойи республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши ҳисобига ёғингарчиликлар билан бошланиши кутилмоқда. Ҳафта давомида республиканинг турли вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат ҳам ўзгариб туради. Кундузи ўртача +12…+17 даража атрофида бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор.

Самарқандда қарийб 475 грамм қуйма олтинни сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ томонидан Пахтачи туманидаги фуқарога 474,7 грамм қуйма олтинни 287 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ҳибсга олинди. Экпертиза хулосасига кўра, рангли металлнинг 469,5 грамми «999,9» пробали соф олтин бўлган. Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Банклар долларнинг янги сотиш ва сотиб олиш қийматини эълон қилди

Марказий банк 31 октябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 180,48 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионатини тўртинчи ўрин билан якунлади

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Фишер номидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали учун кечган баҳсда тўртинчи ўринни эгаллади. У Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди.

Ўзбекистонда жиҳозлар ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун янги молиявий имкониятлар пайдо бўлди

Ўзбекистон 38 мамлакатдаги инвесторлар, молиявий ташкилотлар ва технология ҳамда материаллар етказиб берувчиларни жамлаган халқаро Green Technology Selector (GTS) платформасига қўшилди.

Ўзбекистонга коронавирусга қарши Johnson & Johnson вакцинасининг биринчи партияси келтирилди

Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида қоронавирусга қарши Johnson & Johnson вакциналарининг 419 950 дозадан иборат биринчи партияси олиб келинди.

Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Қозоғистон собиқ ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири сифатида фаолият юритган.

Самарқандда Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.

Форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Ҳолатлар ваколатли шахснинг электрон имзоси билан тасдиқланган ва электрон шаклдаги сертификатни бериш орқали тасдиқланади. Сертификат бериш учун 270 минг сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистонлик олий маълумотли аёллар бир оила учун икки нафар фарзанд етарли деб ҳисоблайди

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг аксарияти фарзандлар сони 3−4 нафар бўлишини маъқул кўради. Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3%) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деб ҳисоблайди. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Тошкентдаги куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида

Ёмғир, сарғиш-қизил тусли барглар, чимлар устида қайноқ қаҳва ичиб, китоб ўқиётганлар ёки оиласи билан сайр қилиб юрганлар — ҳар йили куз фаслида Тошкент ўзгача гўзалликка бурканади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги олтин куз фаслини фотокамералари объективига муҳрлашди.

Янги ўзбек алифбоси қандай бўлиши керак?

«Ўзбек тили ойлиги»нинг сўнгги мақоласи муаллифи Акмал Соҳибов шундай ёзади: «Аксар чет сўзларини рус тили ва кирилл алифбоси орқали олиб, янги ўзбек алифбосида ёзмоқдамиз. Бу амалиётдан воз кечиш пайти келди. Энди «воситачи» тилларни четга суриб, ўзбек тили имкониятларидан кенг фойдаланиш шарт».

Нобель мукофоти совриндори Тошкентни жамоат транспортига сармоя киритишга чақирди

Тошкентда ҳақиқатан ҳавонинг ифлослиги, нафас олиб бўлмаслигини сездим, деди Нобель мукофоти совриндори Рае Квон Чунг «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда. Профессорнинг фикрича, жамоат транспортини кўпайтириш, автомобилда шаҳар ичига кирмаслик зарур. Акс ҳолда вазият бундан ҳам ёмонлашади.

«Бу қандайдир омон қолиш чораси». Юнусободликлар реконструкциядан кейинги Аҳмад Дониш кўчаси ҳақида

Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси реконструкциядан кейин пиёдалар учун ноқулай ва хавфли бўлиб қолди. Натижада аравачали ота-оналар ва қариялар қатнов қисмидан кесиб ўтишга мажбур бўляпти. Ваъда қилинган тирбандликлар ҳам йўқолмаган. «Газета.uz» фуқароларнинг ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.