Яшил технологиялар селектори (Green Technology Selector, GTS) — бу Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Яшил иқтисодиётни молиялаш механизми (GEFF) доирасида ишлаб чиқилган, юқори самарали экологик тоза технологиялар, жиҳозлар ва материалларни ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар каталогидир. Каталог харидорларга ўз тоифасида сифатли ва ЕТТБ техник талабларига мос келувчи технологияларни топишда ёрдам беради.

Платформа 2018 йилда ишга тушгач, каталогда бутун дунёдан ўз тоифасининг энг яхшиси саналган, иқтисодий ва экологик самарадорликни оширишга хизмат қилувчи технологиялар тўпланди. Бугунги кунда каталогда бутун дунёдан 15 та тоифа ва 77 та технологияга мансуб 37 мингдан зиёд жиҳозлар ва технологиялар тақдим этилган, шунингдек 19 та тилдаги кўптилли интерфейс мавжуд. Каталогда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон ҳам тақдим этилган.

Ўзбекистон Яшил технологиялар селектори билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: techselector.com

Каталогда ЕТТБ томонидан ҳар бир технология тоифаси ва ҳар бир мамлакат учун тасдиқланган минимал самарадорлик мезонлари (МСМ)га жавоб берувчи технологиялар ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ушбу мезонларга мувофиқ, каталогда таклиф этилаётган жиҳоз ёки технология, улар харид қилинганда ёки ўрнатилганда, алмаштирилиши керак бўлган технологиялар базавий кўрсаткичларига нисбатан, самарадорликни камида 20 фоизга оширишга ёрдам беради.

Янги маҳсулотлар қўшилганда ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ушбу маҳсулотлар техник характеристикаларини тақдим этишлари лозим. Тақдим этилган ахборот Green Technology Selector тизимининг маъмури томонидан текширилади. Характеристикалар ҳар бир технология учун специфик бўлади. Маҳсулотлар мувофиқлиги тизим томонидан автоматик равишда, характеристикалар тўғрисидаги тақдим этилган маълумотларни минимал самарадорлик мезонлари (МСМ) билан қиёслаш орқали баҳоланади.

GTS`да исталган маҳсулотни ёки технологияни номи билан излаш мумкин. Бунинг учун номни «Селектор» саҳифасининг юқори қисмидаги тезкор излаш майдонига ёзиш талаб этилади. Излаш шартларига мос натижалар мавжуд бўлса, тизим танловни яна давом эттириш учун мавжуд вариантларни таклиф этади.

Экологик тоза технологияларни молиялаштирувчи кўплаб ташкилотлар молиялаш талаб этиладиган технологияларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун асос ўлароқ Green Technology Selector`дан фойдаланадилар.

Кичик ва ўрта бизнес учун «Селекторда» қатнашишнинг афзалликлари:

  • ишончли маҳсулот етказиб берувчилари ва харидорларини бирлаштирувчи онлайн-платформа;
  • халқаро платформада ўз маҳсулоти ва имкониятларини тақдим этиш имконияти;
  • товарлар тавсифи ва ассортиментни янгилаш имкониятини берувчи онлайн-дўкон;
  • ўзини маҳаллий бозорда жиддий саралашдан ўтган ўз тоифасидаги энг яхши етказиб берувчи сифатида тақдим этиш;
  • рақобатчилар таклифларидан хабардорлик;
  • қўшимча маҳсулотларни кўрсатиш ёки импорт ҳисобига сотувларни ошириш имконияти;
  • яшил молиялашни таклиф қилувчи молиявий муассасалар билан ўзаро алоқа ва стратегик ҳамкорлик;
  • санаб ўтилган глобал ишлаб чиқарувчилар ва/ёки маҳаллий технология етказиб берувчилар билан ўзаро алоқа ва стратегик ҳамкорлик;
  • яшил маҳсулот айланмасини кенгайтириш;
  • қулай мобил илова;
  • каталогда рўйхатда ўтишнинг тушунарли ва содда таомили;
  • GEFF (Яшил иқтисодиётни молиялаш механизми) орқали қўшимча консультатив хизматлар.


Яшил технлогиялар селектори молиявий институтларга нима беради?

Селектор молиявий ташкилотлар, уларнинг мижозлари ва технологиялар етказиб берувчилар учун яшил инвестицияларни молиялашга шароит яратади.

ЕТТБ ҳамкори бўлмиш молиявий ташкилотлар — банклар, лизинг компаниялари, микромолиялаш ташкилотлари — мақсадли «яшил» молиявий дастурлар доирасида кредитлаш тўғрисида қарор қабул қилишгача лойиҳаларни техник баҳолаш учун GTS`дан фойдаланадилар.

«Селектор» пайдо бўлганидан кейин банкнинг потенциал қарз олувчи билан ишлаш занжири бир неча босқичгача қисқаради. Банклар мижозларни «Селектор»га синалган жиҳозни танлаш учун юборадилар, кейин танланган жиҳозлар ишлаб чиқарувчи билан музокара ўтказадилар. «Селектор»да мавжуд барча маҳсулот олдиндан тасдиқланган ва яшил молиялаш дастурлари доирасида молиявий муассасалар орқали молиялаш учун техник яроқли эканлиги келиб чиқиб, кредит ёки лизингни расмийлаштириш таомили ўша заҳоти бошланади.


27 октябрда энергетика ва энергияни тежаш масалаларига бағишланган UzEnergyExpo 22 халқаро кўргазмаси доирасида ЕТТБнинг яшил технологияларни молиялаш масалаларига бағишланган ахборот сессияси ўтказилди. Унда GEFF (Яшил иқтисодиётни молиялаш механизми) дастури бўйича ҳамкор банклар вакиллари чиқиш қилдилар. Дастур Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритади ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун молиялаш, консультациялар ҳамда грантлар тақдим этиш орқали ижтимоий ва экологик йўналтирилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
ЕТТБнинг «Кичик бизнес учун консультациялар» дастури мутахассиси Денис Торхов, ЕТТБ лойиҳаси консультанти Пўлат Солиҳов (Energy Partners LLC компанияси) Ўзбекистонда Яшил технологиялар селекторининг имкониятлари ҳақида сўзлаб бердилар.

«Ҳамкорбанк» АТБ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ойбек Садирдинов, «Ипак йўли» АИТБ кредитлаш департаменти бош мутахассиси Абдуқодир Расулов, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Green Banking департаменти директори Бахтиёр Аҳманов яшил лойиҳалар учун кредитлар олишни расмийлаштириш таомиллари ва шартлари ҳақида нутқ сўзладилар.

Avant Garde Group`нинг Ўзбекистондаги вакили Лилия Завьялова табиий газ ташламасини қисқартиришга қаратилган лойиҳаларни биргаликда кредитлаш механизми (JCM, Япония) ҳақида ҳикоя қилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.