Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирида, фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, «Султонобод» МФЙ ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни 287,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми «999,9» пробали соф олтин эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.