Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши Johnson & Johnson вакциналарининг 419 950 дозадан иборат биринчи партиясини қабул қилди, дея хабар берди «Газета.uz»га ЮНИСЕФ ваколатхонаси.

2022 йил охиригача ушбу вакцинанинг яна 1 000 800 дозасини етказиб бериш режалаштирилган. Бунга Канада ҳукуматининг ҳайрия сифатидаги 471 600 дозаси, шунингдек, COVAX дастури орқали 583 600 дозаси етказиб бериш киради.

Ҳозиргача ЮНИСЕФ COVAX дастури орқали Ўзбекистонга жами 21,4 млн дозада COVID-19 вакциналарини етказиб берди.

Janssen Ad26.CoV2.S вакцинаси Janssen Pharmaceutica, Johnson & Johnson фармацевтика компаниялари томонидан ишлаб чиқилган. Унинг кўпгина коронавирус вакциналаридан фарқи шундаки, у битта компонентдан иборат. Бироқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қайд этишича, биринчи дозадан 2−6 ой ўтгач, иккинчи дозани қабул қилиш инфекциянинг симптоматик курсидан ва касалликнинг оғир шаклидан ишончлироқ ҳимоя қилади.