Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олди, деб хабар берди «Ховар» ахборот агентлиги.

Тошкентда Ўзбекистон ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода мамлакатлар ўртасидаги божхона ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар тожик — ўзбек чегарасидаги «Бекобод» назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.

Бундан ташқари, томонлар икки давлатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини қайд этилди. Товар ва маҳсулотларни ташишда божхона хизматларининг самарали фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Йиғилишда божхона кўригидан ўтиш тартибини тезлаштириш, чегара постларида автотранспорт воситаларининг тўсиб қўйилишининг олдини олиш масаласи ҳам кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, «Бекобод — Хаштяк» автомобиль назорат-ўтказиш пункти 2018 йилда яна саккизта назорат-ўтказиш пункти қаторида узоқ танаффусдан сўнг фаолиятини тиклаган эди.