1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари берилади.

Ўзбекистонда «Хавфсиз йўл» индекси жорий этилади

Республиканинг барча туман ва шаҳарларида «Хавфсиз йўл» индекси жорий қилинади. Унда ҳудудларнинг йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳолати 29 та индикатор бўйича ҳар чоракда баҳоланади. Шунга кўра, туман ва шаҳарлар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

Тошкентда автомобиль ҳайдаш «жуда қўрқинчли» — Буюк Британия элчиси

«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.

«Мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти» — Шавкат Мирзиёев

Президент мактаблардаги таълим сифати ва муаллимлар салоҳияти пастлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси ўқитиш методикаси мутлақо эскирганлигида. «Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, январдаги йиғилишда юклатилган топшириқларни бажармаган айрим ҳокимларга охирги марта 3 ой муддат берилди, кейин, жиддий чора кўрилади.

Мактаб ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланди

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланганини эълон қилди. Унга кўра, келгуси 3−4 йилда барча ўқитувчилар янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун ҳар бир вилоят кесимида «тренерлар гуруҳлари» шакллантирилади. Ушбу мақсадлар учун қўшимча 100 млн доллар йўналтирилади.

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади ва шунга кўра улар лавозимга тайинланади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «янги ўқув йилига қадар табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган 173 та мактаб ташкил этилиши шартлиги ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар эканлигини» таъкидлади.

Ҳокимларга ўз ҳудудида радар ўрнатиш ҳуқуқи берилади

Президент қарори билан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатилади.

Жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига СТИР ўрнига ЖШШИРни киритади

9 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар тўлов ҳужжатларига солиқ тўловчининг идентификация рақами ўрнига ЖШШИРни кўрсатишлари керак бўлади.

Нима учун Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимояси паст даражада? Интеллектуал мулк агентлиги жавоб берди

Аҳоли ҳуқуқий маданиятининг пастлиги, қонунларнинг эскиргани, жарималарнинг пастлиги, судьяларнинг соҳага оид етарли билим ва кўникмага эга эмаслиги ва бошқалар — Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимояси даражасининг пастлиги сабабларини санаб ўтди.

Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

Кўчмас мулк ижара шартномаси эндиликда фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади. Ҳукумат тасдиқлаган маъмурий регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши, ижарачи эса уни беш кун ичида тасдиқлаши шарт.

Ўзбекистон ҳакамлик судлари судьяси пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар ҳакамлик судьяси 2,5 минг доллар пора олаётганда ушлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Жиноят устида қўлга олинган шахснинг Халқаро арбитраж суди судьяси экани маълум қилинди.

Маиший техникаларни маркировкалаш апрель ойида бошланади

15 апрелдан маиший техника воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади.

35 та ОТМга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин

Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин. Шунингдек, 5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог сифатида фаолият олиб боришини тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

«Кутганимизчалик арзон эмас экан» — Беларусдан Ўзбекистонга келган IT-мутахассисларининг дастлабки таассуротлари

Украинада уруш бошланганидан сўнг Ўзбекистонга кўчиб келган бир нечта IT-мутахассислар ўзларининг дастлабки таассуротлари билан бўлишди. Дастурчилар, нега айнан Ўзбекистонни танлашгани, яшаш шароити, ижара нархининг қимматлиги ҳақида фикр билдиришган.