Ижтимоий тармоқларда 16−20 ёш атрофидаги йигит Тошкентнинг Яшнобод туманида мушукларни қийнагани ва ўлдиргани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Йигит мушукларни пакет ёрдамида алдаб ушлаган ва уларни подъездга олиб кириб, қийнаган. 40 дақиқа ичида у 5 та мушукни қийнаган ва уларнинг бирини ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ахборот хизмати изоҳ берди.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат 16 ноябрь куни тахминан соат 15:00 да Яшнобод туманида кузатув камералари орқали қайд этилган.

Видеодаги йигит — 20 ёшли И. А. Яшнобод тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлимига етказилган, суҳбат давомида у қилмишига иқрор бўлган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.