Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия ва Хитойда юз берган сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик йўллади. 29 апрель куни бошланган ёмғирлар сабабли Бразилияда 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши бедарак йўқолган. Хитойда эса юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.
Сешанбага ўтар кечаси Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида ҳозирча 118 киши ҳалок бўлгани, 500 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Италиянинг собиқ президенти, сенатор Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан мамлакат президенти ва халқига таъзия йўллади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистоннинг Абай вилоятида ўрмон ёнғинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Мамлакатда 12 июнь миллий мотам куни деб эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан қўшни давлат президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон аҳолиси Туркияда содир бўлган ер силкинишлари ортидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қардош мамлакатга ҳамдардлик билдириш мақсадида Тошкент шаҳридаги элчихона олдига гуллар олиб бормоқда.
Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча зилзилада ўзбекистонликлар жабрлангани бўйича мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Абдумавлон Абдуллаев ғўза генетикасининг фундаментал асосларини ривожлантиришга ҳисса қўшган эди.
Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Сўнгги йилларда у икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда. Владимир Макей 27 ноябрь куни номаълум сабабларга кўра вафот этганди.
Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.
Индонезиядаги «Канжурахан» стадионида юз берган тиқилинч оқибатида 174 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ўзбекистон президенти фожиа муносабати билан Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Ижевскдаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 15 кишига етган.
Хитойнинг Сичуан провинциясида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди, 250 дан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳукумат табиий офат оқибатларини тезроқ бартараф этишда Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.
Хоразмлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов вафот этди. У узоқ йиллар мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция ва адолатсизликка қарши курашган, фермерлар ва ишчиларни ҳимоя қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ушбу мамлакатда рўй берган ҳалокатли сув тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон президенти муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия изхор этди. «Камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раҳбари Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг