«ҳоким» тегли мақолалар


«Тошкент ерининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтиб кетмайди» — Жахонгир Ортиқхўжаев
19 декабр 2020, 21:42

«Тошкент ерининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтиб кетмайди» — Жахонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев 2021 йилда Тошкент ҳудудининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтмаслигини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, пойтахт яқинида йўлдош шаҳар қурилиши Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманларидаги уй-жой муаммоларини ҳал қилишга қаратилади.

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди
17 декабр 2020, 22:09

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди

Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.

Хивага ҳоким тайинланди
17 декабр 2020, 16:17

Хивага ҳоким тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.

Шофиркон тумани ҳокими халқдан узр сўради
6 октябр 2020, 18:42

Шофиркон тумани ҳокими халқдан узр сўради

Ҳоким Шукрулла Ҳакимов Шофиркон тумани кўрсаткичлари «қониқарсиз» деб баҳолангани сабабли халқдан узр сўради ва йил охиригача вазиятни тўғирлаб, келаси йил туманни «яхши» деб баҳоланувчи даражага олиб чиқишга ваъда берди. Daryo нашри унинг нутқи вақтида айрим тингловчиларнинг мудраётганига эътибор қаратди.

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди
16 сентябрь 2020, 14:50

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Шароф Рашидов тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Алимардонов Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди
10 сентябрь 2020, 13:00

Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳисоб палатаси ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Хикматилло Латипов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди
8 сентябрь 2020, 19:11

Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев оламдан ўтди. Унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган эди. Олдинроқ, туман ҳоким ўринбосари Мансур Раҳмонов вафот этган эди.

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
28 август 2020, 11:38

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким тайинланди
25 август 2020, 23:28

Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Жаҳонгир Иброҳимов Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод қилинди
24 август 2020, 14:48

Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод қилинди

Тошкентнинг Бектемир тумани сектор раҳбарлари, жумладан, ҳоким Шоҳрух Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Президент туманга ташрифи вақтида улар фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади. Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам лавозимини тарк этди.

Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди
24 июл 2020, 21:37

Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди

Коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев оламдан ўтди.

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди
12 июл 2020, 17:13

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент
9 июл 2020, 17:57

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг