Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилди Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ташкилий масала Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди.

Темур Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Газета.uz» Ойбек Холбоевнинг Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берганэди.