Халқ депутатлари Хоразм вилояти Хонқа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мурадбек Сапарбоевич Давлатов Хонқа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Мурадбек Давлатов Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига ҳам ҳокимлар тайинланган эди.