Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

2017−2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бектемир туманининг аввалги ҳокими Шоҳрух Мамажонов президент Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифидан сўнг туманнинг барча секторлари раҳбарлари — прокурор, ИИО ФМБ бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбари билан биргаликда лавозимидан озод қилинган эди.

Аввалроқ жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Элбек Шукуровнинг Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.