«маданий мерос агентлиги» тегли мақолалар


Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди
2 июн 2022, 17:22

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди

Бош прокуратура масъул ходими Баҳодир Абдикаримов Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 5,5 ой ишлаган Шахриёр Нуруллоевнинг ўрнини эгаллади.

2022 йилда 34 та маданий мерос объектини реставрация қилишга 75 миллиард сўм сарфланади
7 май 2022, 17:24

2022 йилда 34 та маданий мерос объектини реставрация қилишга 75 миллиард сўм сарфланади

2022 йилда 34 та маданий мерос объектини реставрация қилиш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар қиймати 75 миллиард сўмни ташкил этади. Объектлар орасида Бухородаги Арк қўрғони, Масжиди Калон, Амир Олимхон мадрасаси, Толипоч қалъаси қолдиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги ёдгорликлар бор.

Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси маъқулланди
16 феврал 2022, 18:32

Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси маъқулланди

Маданий мерос агентлигидаги Илмий-эксперт кенгаши Тошкентдаги Космонавтлар майдонини таъмирлашга рухсат берди. Лойиҳа «объектнинг тарихий ва бадиий қийматига таъсир кўрсатмаган ҳолда» амалга оширилиши керак.

Президент Маданий мерос агентлиги ваколатларини кенгайтирувчи қонунни имзолади
16 феврал 2022, 17:29

Президент Маданий мерос агентлиги ваколатларини кенгайтирувчи қонунни имзолади

Эндиликда Маданий мерос агентлиги кўрсатмаларига риоя қилмаган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиши мумкин. Бунинг учун жарима фуқароларга БҲМнинг — 5 бараваригача, мансабдор шахсларга — 7 бараваргача этиб белгиланди. Шунингдек, моддий маданий мерос объектларини йўқ қилиш ва уларга зарар етказиш учун жиноий жазо кучайтирилди.

«Яхши мақсадни кўзлаганмиз». Туман ҳокими — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида
15 феврал 2022, 18:26

«Яхши мақсадни кўзлаганмиз». Туман ҳокими — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида

Рухсат берилмаганига қарамасдан қурувчилар Космонавтлар майдонидаги гранит плиталарни кўчириб ташлашни давом эттиришди. Туман ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг таъкидлашича, дам олиш кунлари сабабли лойиҳа ҳақида олдидан хабар берилмаган. Унинг айтишича, ҳокимият фуқароларга қулайликлар яратишда «яхши мақсадларни кўзлаган». Шаҳар ҳокимияти ваниҳоят лойиҳа эскизини эълон қилди. Чизмада янги мармарнинг ранги аввалгисидан фарқ қилади.

Чор-Бакр маданий мероси ҳудудидаги ерлар ноқонуний тарзда аукционга қўйилди
8 феврал 2022, 17:34

Чор-Бакр маданий мероси ҳудудидаги ерлар ноқонуний тарзда аукционга қўйилди

Бухоро вилоятида XVI-XX асрларда бунёд этилган Чор-Бакр ёдгорлик мажмуасининг муҳофаза теграларидаги ер участкалари ижара ва мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилгани аниқланди. Ушбу мажмуа ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш учун номзод сифатида кўрсатилган.

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди
21 декабр 2021, 11:59

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди

Турсунали Кузиев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.

Шахриёр Нуруллоев Маданий мерос агентлиги директори бўлди
16 декабр 2021, 22:48

Шахриёр Нуруллоев Маданий мерос агентлиги директори бўлди

Шахриёр Нуруллоев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бунгача у Президент Администрациясида ишлаган.

Музейларнинг пулли хизматлар кўрсатишига рухсат берилди
27 ноябр 2021, 13:34

Музейларнинг пулли хизматлар кўрсатишига рухсат берилди

Президент музейларнинг даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Илгари музейларга тижорий фаолиятни амалга ошириш тақиқланган эди. Хизмат кўрсатиш чоғида музейлар ашёлар ва коллекциялар бут сақланишини таъминлаши керак.

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди
6 ноябр 2021, 14:59

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Кузиев Турсунали Каримджонович Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У ўз вақтида маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вазир сифатида ҳам фаолият юритган.

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди
21 октябр 2021, 17:28

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги Хўжа Порсо жоме масжидини бузиб қайта қуриш учун масъул идоралар хулосаси олинганини маълум қилди. Маданий мерос агентлиги эса лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилганини қайд этди. Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди
7 апрель 2021, 11:16

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва хориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг