Ўзбекистон ҳукуматининг 16 декабрдаги қарори билан Шахриёр Ахтамович Нуруллоев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Нигоҳ» Telegram-каналининг аниқлик киритишича, Шахриёр Нуруллоев бунга қадар Президент Администрациясида масъул лавозимда ишлаган.

Ноябрь бошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Турсунали Қўзиевнинг Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Апрель ойида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти вахориждаги Ўзбекистон маданий бойликларни ўрганиш маркази асосида Маданий мерос агентлиги ташкил этилган эди.