Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази негизида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва «Мозийдан садо» журнали мавжуд штат бирликлари агентликка ўтказилди.

Маданий мерос агентлиги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулкини асраш бўйича ишларнинг буюртмачиси сифатида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, худди шу президент фармони билан Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилган эди.