5 ноябрдан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимига ўзбек давлат ва жамоат арбоби, рассом, фотограф, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Кузиев Турсунали Каримджонович тайинланди.

У 1951 йил 18 ноябрда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган.

1976 йил П.Беньков номидаги Республика бадиий билим юртини, 1982 йил Тошкент санъат институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳар бош рассоми, вилоят маданият фонди раиси, П.Беньков номидаги Республика бадиий билим юрти директори лавозимларида ишлаган.

1995 йилдан кейин Ўзбекистон президенти девони консультанти, маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бадиий академияси раиси сифатида ишлаган.

2011−2013 йиллар мобайнида маданият ва спорт ишлари вазири сифатида фаолият юритган.

2013−2016 йилларда Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика кафедраси профессори бўлган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Маданий мерос раҳбарлигига тайинланишдан олдин эса Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган.