Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг хизмат машиналаридан шахсий ва оилавий мақсадларда фойдаланиши одатий ҳолга айланганини таъкидлади. У ҳокимлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан қиммат машиналарни сотиб олиш ҳолатлари оз эмас, ўнлаб юз берганини маълум қилди.
Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Антикоррупция агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Наманган вилоятларида қурилаётган уйларга қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш бўйича пудратчиларни танлашда қоидабузилиш ҳолатларини аниқлади. «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг пудратчи ташкилотлар билан тузган қўшимча келишувлари бекор қилинди.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасига «Совға сиёсати» деб номланган алоҳида боб киритилади. Қолаверса, Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ҳам ишлаб чиқилади.
Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли тасисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилган. Тошкент вилояти матбуот хизматининг тушунтиришича, компания машина ҳокимликка 2019 йилда топширган, лекин ҳокимиятда етарли маблағ бўлмаганлиги боис пул ўтказмаларини кейинроқ амалга оширишга розилик берган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. «Газета.uz» нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, у «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси лавозимини тарк этади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг