Президент фармони лойиҳасида 2022 йилнинг 1 январидан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

1 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов «Газета.uz»нинг нега ушбу процедура яқин қариндошлари — ота-оналар, ака-ука ва опа-сингиллар, катталар фарзандлари ва бошқаларни қамраб олмайди, деган саволига жавоб берди.

«Дастлаб, менда ҳам барча қариндошлар, шу жумладан ота-оналар, турмуш ўртоқларнинг ака-укалари ва сингиллари ҳам бўлиши керак деган фикр бор эди. Аммо ушбу процедура тўлиқ амалга оширилган аксарият мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар давомида декларацияни нафақат давлат хизматчилари, балки оддий фуқаролар ҳам топширишини аниқладик», — деди у.

Акмал Бурхоновнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда фақат давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларини қамраб олиш режалаштирилмоқда.

«Улар опа-сингил, ака-укалари билан жанжаллашиб қолган ҳолатлар бўлади. Шундай саволлар пайдо бўлиши мумкин: «Нега мен акам учун жавоб беришим керак? У давлат хизматчиси эмас. Нега менинг конституцион ҳуқуқларим… нега буни очиқлашим керак, нега мен укам учун жавоб беришим керак? Болаларга келсак, вояга етганларидан сўнг улар нима учун отамиз учун жавоб беришимиз керак, дейишлари мумкин», — деди Антикоррупция агентлиги раҳбари.

Акмал Бурхонов декларациялаш тизими жорий этилганидан кейин давлат хизматчиларининг айрим қариндошлари даромад ва мол-мулклари ҳақидаги маълумотларни шунчаки тақдим этмаслиги мумкин.

«Бизда шундай ҳолатлар бўлиши мумкинки, ака-ука, турмуш ўртоғининг ота-онаси нотўғри маълумотларни бериши ёки унга ҳеч нарсани очиқламаслиги мумкин. Ўрганишлар жараёнида давлат хизматчиси нотўғри маълумотларни киритганини аниқлишимиз мумкин, жавоб сифатида эса у: „Нима қилишим керак эди? Қайнанам маълумот бермади, биз жанжаллашиб қолганмиз“, — дейиши мумкин», — дея изоҳ берди у.

Агентлик директори ҳозирча барча фуқаролар мажбурий декларация топширишга ўтмайди, акс ҳолда ҳамма «тирқиш» топиб олади, деган фикрда.

«Ҳозир ота-онаси, ака-ука, опа-сингилларини киритган тақдиримизда ҳам, [давлат хизматчилари] тирқиш топади — дўстлари, яқинлари ва бошқалар номига [кўчмас мулкни расмийлаштиради]. Шунинг учун биринчи босқичда ҳозирча шуни таклиф қилмоқдамиз. Бундай тизим амалиётга жорий этилганидан сўнг зарурат туғилса, бу рўйхат кенгайтирилиши мумкин», — деди у.

Нима учун давлат хизматчиларининг харажатлари ҳисобга олинмайди

2019 йил октябрь ойида эълон қилинган президент фармони лойиҳасида 2020 йил 1 январдан бошлаб айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг мол-мулки, даромадлари ва харажатлари тўғрисида декларация бериш тизимини босқичма-босқич амалга оширишни бошлаш таклиф қилинган эди.

2020 йил май ойида эълон қилинган «Давлат давлат хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасида эса давлат хизматчиларининг йиллик даромадлари, мол-мулки ва катта харажатлари тўғрисидаги декларация назарда тутилди.

Аммо ҳозирги президент фармони лойиҳасида давлат хизматчиларининг харажатлари тўғрисидаги банд декларация тизимига киритилмаган. Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, харажатларнинг киритилиши декларацияни текширадиган ваколатли орган (Коррупсияга қарши курашиш агентлиги) томонидан коррупция омилларининг кўпайишига олиб келиши мумкин.

«Мол-мулк ҳақида гап кетганда, у ҳам харажат сифатида ҳисобланади-ку. Ёки овқатланиш харажатлари ва совға-саломларни киритишимиз керакми? Бу жараённи мураккаблаштиради. Шунинг учун, биринчи босқичда биз ихчам [жараён]ни амалга оширамиз», — деди у.

Унинг фикрича, биринчи босқичда йил охиридаги даромад ва мол-мулк ўртасидаги фарқни таҳлил қилиш катта қадам бўлади.

«Биз мол-мулкни қамраб олишни кенгайтиришни хоҳлаймиз. Ушбу контсепция доирасида биз нафақат кўчмас мулкни, балки автомобилларни, шунингдек, қиймати маълум миқдордан ошиб кетадиган объектларни ҳам кўриб чиқамиз. Бу ҳам харажатларга киради», — деди Акмал Бурхонов.

Йил бошида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонун лойиҳасини ишлаб чиққани, унга мувофиқ барча даражадаги мансабдор шахслар, жумладан, президент ва бош вазир ҳам ҳар йили даромадлар тўғрисидаги декларацияни тўлдириши кераклиги ҳақида хабар берилган эди.

Лойиҳалар (1 ва 2) билан танишиб, 8 июлгача изоҳ қолдири мумкин.