Давлат хавфсизлик хизмати ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси катта терговчиси ва ушбу бўлимнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи қўлга олинди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

Маълумотларга кўра, ИИБ ходимлари ўзаро келишиб, ЖКнинг 141−2 (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 182 (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) моддалари билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини ваъда берган.

Улар фуқаронинг опасидан 12 минг АҚШ доллар талаб қилишган.

Ушбу шахслар сўралган пулларни олаётган пайтда ашёвий даллилар билан ушланди.