«ер сотиш» тегли мақолалар


Бўстонлиқда 2,4 га ерни қарийб $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди
8 май 2022, 18:27

Бўстонлиқда 2,4 га ерни қарийб $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Икки нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги 2,4 гектар ерни сотиш учун авансни олаётганида қўлга олинди. Ерни 980 минг долларга сотишни режалаштирган фуқаролар кейинчалик уни қурилиш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Фуқаролардан бири Бўстонлиқ туман йўл-қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари бўлиб чиқди.

Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
21 феврал 2022, 11:41

Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент туманида ҳокимлик захирасидаги 14 сотих ер майдонини бошқа шахсга олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. У ерга эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириш учун 8 минг доллар талаб қилган.

«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» Президент — ер сотиш ҳолатлари ҳақида
20 январ 2022, 21:54 1

«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» Президент — ер сотиш ҳолатлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев ерларни аукционда сотиш йўли билан 400 млрд сўмлик тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Президент Тошкент вилоятида 14 гектар ер 3,5 млн долларга сотилганини маълум қилди. «Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» — деди у.

Тошкентда 12 гектар ерни 1,5 млн доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
26 ноябр 2021, 12:45

Тошкентда 12 гектар ерни 1,5 млн доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири 2 нафар шериги билан бошқа фуқарога 12 гектар ерни 1 млн 560 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, банк ходими пойтахтдан фуқарога уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига 2000 доллар олганида қўлга олинди.

Тошкентда 16,5 гектар ерни 600 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
3 ноябр 2021, 10:56

Тошкентда 16,5 гектар ерни 600 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида жойлашган фермер хўжалигининг 16,5 гектар суғориладиган ерини ўзганинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 600 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида жойлашган ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилишида ёрдам бериш эвазига 300 минг доллар талаб қилган шахслар ҳам қўлга олинди.

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
13 август 2021, 12:16

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳоким қарори билан боғ яратиш учун ижарага берилган 16 гектар ер майдонини 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда фуқарога 23,5 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
18 июл 2021, 16:49

Тошкентда фуқарога 23,5 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда Қибрай туманида жойлашган 7 гектар ер майдонини 23,5 минг доллар эвазига тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Бухорода 20 сотих ерни 8000 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
17 июл 2021, 11:12

Бухорода 20 сотих ерни 8000 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ҳокимлик захирасида турган 20 сотих бўш ер майдонини 8000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
14 июл 2021, 14:40

Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
4 июл 2021, 12:16

Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида от спортига ихтисослашган МЧЖга ажратилган 25,4 гектар ер майдонини 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
2 июл 2021, 18:35

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини 450 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
20 май 2021, 17:30

Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро «Салар» шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 1 миллион 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди
5 апрель 2021, 15:52

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди

Навоий шаҳрида ўзига тегишли бўлмаган 200 кв/метр ер майдонини 150 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг