«владимир зеленский» тегли мақолалар


Зеленский: урушнинг икки йилида 31 минг Украина аскари ҳалок бўлди
26 феврал 2024, 19:00

Зеленский: урушнинг икки йилида 31 минг Украина аскари ҳалок бўлди

Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши икки йилдан бери давом этаётган кенг кўламли урушда 31 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини айтди. Бундан ташқари, мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларида яна ўн минглаб тинч аҳоли вафот этган.

Валерий Залужний Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини тарк этди
9 феврал 2024, 01:06

Валерий Залужний Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини тарк этди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи Александр Сирский тайинланди. Президент Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбарияти тўлиқ янгиланишини маълум қилди.

Украина ва Британия хавфсизлик битимини имзолади
15 январ 2024, 10:17

Украина ва Британия хавфсизлик битимини имзолади

Буюк Британия G7 давлатларидан биринчи бўлиб Украина билан хавфсизлик бўйича битим тузди. Британиянинг ушбу ҳужжатда келтирилган мажбуриятлари Украина НАТОга қўшилгунча ўз кучида қолади, деди Украина президенти.

Дунё тартибини ўзгартирган уруш: Украина — Россия можаросида ким ютиб, ким ютқизади?
3 январ 2023, 11:05

Дунё тартибини ўзгартирган уруш: Украина — Россия можаросида ким ютиб, ким ютқизади?

Россиянинг Украинага босқинчилик уруши қачон тугаши ноаниқ. Экспертлар фронт воқеаларидан тахминий хулосани чиқармоқда: баъзилар урушни қаҳратон қиш ҳал этади дейди, айримлар эса мутлақо бошқа фикрда. «Газета.uz» The Guardian нашрида эълон қилинган хулосаларни ўзбек тилига ўгирди.

Украина тезлаштирилган тартибда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширади — Владимир Зеленский
30 сентябрь 2022, 20:15

Украина тезлаштирилган тартибда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширади — Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш учун тезлаштирилган тартибда ариза топширишини маълум қилди. У, шунингдек, Украина РФ билан, лекин бу сафар бошқа Россия президенти билан мулоқотга тайёр эканини айтди.

БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига 77-сессияда масофадан туриб нутқ сўзлашга рухсат берди
18 сентябрь 2022, 23:52

БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига 77-сессияда масофадан туриб нутқ сўзлашга рухсат берди

БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига истисно тариқасида видеомурожаат орқали бўлажак сессияда нутқ сўзлаш имконини берди. Бу қарорни 101 давлат, жумладан Қозоғистон қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади
27 август 2022, 08:18

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.

Зеленский бош прокурор ва хавфсизлик хизмати бошлиғини ишдан бўшатди
18 июл 2022, 11:18

Зеленский бош прокурор ва хавфсизлик хизмати бошлиғини ишдан бўшатди

Украина президенти бош прокурор Ирина Венедиктова ва хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни ишдан бўшатди. У бу қарорни миллий хавфсизлик асосларига қарши кўплаб жиноятлар, шунингдек, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан изоҳлади.

Зирҳли транспорт воситалари, кема ва зенит ракеталари: Британия Украинага ёрдам беради
11 апрель 2022, 09:24

Зирҳли транспорт воситалари, кема ва зенит ракеталари: Британия Украинага ёрдам беради

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаганда Украинага ташриф буюрди. У президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди, Киевни айланиб чиқди ва 120 та зирҳли техника, кемага қарши ракета тизимлари ва Жаҳон банки кредити кафолати сифатида 500 млн доллар беришга ваъда берди.

19 ёшли Оливия Родригодан 44 ёшли Канье Уэстгача — Грэмми-2022 ғолиблари эълон қилинди
4 апрель 2022, 13:16

19 ёшли Оливия Родригодан 44 ёшли Канье Уэстгача — Грэмми-2022 ғолиблари эълон қилинди

Лас-Вегасда Грэмми мусиқий премиясининг 64-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бруно Марс ва Андерсон Пакнинг «Leave The Door Open» композицияси «Йил қўшиғи» деб эътироф этилди. «Йил альбоми» бўйича ғолибликни Джон Батист қўлга киритди. Ғолиблар орасидан 19 ёшли Оливия Родриго ва камбэк қилган Канье Уэст ҳам ўрин олган. Қолаверса, маросимга видеомурожаат йўллаган Украина президенти Владимир Зеленский санъаткорлардан жимликни мусиқа билан тўлдиришни сўради.

Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади
28 феврал 2022, 21:55

Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади

Украина президенти Владимир Зеленский Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун аризани имзолади. «Бунинг ҳақиқат эканига ишончим комил», — деди у.

«Биз ўзимизнинг заминимиздамиз. Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз» — Владимир Зеленский
22 феврал 2022, 10:26

«Биз ўзимизнинг заминимиздамиз. Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз» — Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишини, бироқ Украина провокацияларга берилмаслигини айтди. «Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас, 2022 йилнинг феврали. Бу бошқа давлат. Бошқа армия», — деб баёнот берди у.

Украинада 16 февраль Бирлик куни деб эълон қилинди
15 феврал 2022, 16:18

Украинада 16 февраль Бирлик куни деб эълон қилинди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат халқига мурожаати чоғида 16 феврални Бирлик куни деб эълон қилди. Шу куни бутун мамлакат бўйлаб Украина байроғи кўтарилади, 10:00да давлат мадҳияси ижро этилади. Аҳоли хавфсизлик ҳолати ҳақида махсус онлайн-платформа орқали хабардор этиб борилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг