«венгрия» тегли мақолалар


ОТP Bank Украинадаги уруш туфайли «Ипотепа-банк» улушини сотиб олишни кечиктирди
12 апрель 2022, 09:14

ОТP Bank Украинадаги уруш туфайли «Ипотепа-банк» улушини сотиб олишни кечиктирди

«Ипотека-банк»нинг 75 фоиз давлат улушини сотиб олишни режалаштирган Венгриянинг ОТP Bank банки Ўзбекистондан битимни кечиктиришни сўради. Кечикишга Украинадаги уруш сабаб қилиб келтирилди.

Александр Вучич иккинчи муддатга Сербия президенти этиб сайланди
4 апрель 2022, 13:08

Александр Вучич иккинчи муддатга Сербия президенти этиб сайланди

Александр Вучич Сербия президентлиги сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди. У сайловчиларнинг камида 60 фоизлик овозини тўплади. Шунингдек, Венгрияда ҳам парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда амалдаги бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги коалиция ғолиб бўлди.

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
27 декабр 2021, 16:38

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Қолаверса, учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини айтиб ўтди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 ноябр 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада COVID-19 дельта штаммининг 11 варианти аниқлангани, Польша 15 декабрдан Беларус билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаши, Қозоғистонда уй портлаши оқибатида 10 кишининг яралангани ва 3 кишининг ҳалок бўлгани, Автрия ва Венгрияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга бориши кутилмоқда
1 ноябр 2021, 22:06

Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга бориши кутилмоқда

2022 йилда Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг Шавкат Мирзиёевнинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган мурожаатида айтилди.

Ўзбекистонлик мутахассислар Венгрияда «Пакш-2» АЭС қуриш тажрибасини ўрганадилар
27 сентябрь 2021, 17:42

Ўзбекистонлик мутахассислар Венгрияда «Пакш-2» АЭС қуриш тажрибасини ўрганадилар

Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги ходимлари Венгрияда «Пакш-2» атом электр станциясини қуриш тажрибасини ўрганадилар. Бундан ташқари, ўзбекистонлик абитуриентларни Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети ва Дунауйварош университетида грант асосида ўқитиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр
30 март 2021, 12:13

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди. Томонлар ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
27 март 2021, 09:31

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва коронаиврус пандемиясининг оқибатларига қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.

Венгрия Ўзбекистонда 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
18 феврал 2021, 16:12

Венгрия Ўзбекистонда 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Ўзбекистон ҳудудларида 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланиб, шунингдек, яна 76 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига келишилди.

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари
20 июл 2020, 16:00

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи давомида атом соҳасида ҳамкорлик, OTP банки ва Debrecen университети филиалларини очиш, «Ўзбекистон-Венгрия-ЕИ» форматидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг