30 март куни Ўзбекистонга Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф уюштиради.

Ташриф давомида Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Маълумотга кўра, музокаралар давомида иккитомонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқирозга қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.

Хабарда айтилишича, венгриялик бизнес вакиллари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкорлари билан иқтисолий ва савдо имкониятлари бўйича музокаралар олиб боришади.