«азиз абдуҳакимов» тегли мақолалар


Азиз Абдуҳакимов БМТнинг Глазгода бўлиб ўтган иқлим бўйича саммитида нутқ сўзлади
10 ноябр 2021, 10:45

Азиз Абдуҳакимов БМТнинг Глазгода бўлиб ўтган иқлим бўйича саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича саммитида сўзлаган нутқида.

«Бундан кейин барча адибларимизнинг музейларига бўлган эътибор янада кучайтирилади» — Азиз Абдуҳакимов
4 октябр 2021, 15:08

«Бундан кейин барча адибларимизнинг музейларига бўлган эътибор янада кучайтирилади» — Азиз Абдуҳакимов

Абдулла Қодирий хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов музейларга бўлган ёндошув тубдан ўзгараётганини таъкидлади. «Бундан кейин барча адибларимизнинг музейлари ва ҳатто уй-музейларга бўлган эътибор янада кучайтирилади», — деди у.

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов
14 август 2021, 10:39

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов

Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин
25 июн 2021, 08:32

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин

Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди
24 июн 2021, 10:29

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилишида еттита таклифни, жумладан, давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.

Aзиз Aбдуҳакимов бирданига 3 та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди
25 май 2021, 16:26

Aзиз Aбдуҳакимов бирданига 3 та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди

«Беш ташаббус ҳаракати» давомида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ёшлар билан мулоқот қилди ва туризм соҳасида бирданига 3 та таклифни билдирган Шаҳбоз Зариповни вазирликка ишга таклиф қилди.

«Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб, олганим йўқ». Азиз Абдуҳакимов 5 та лавозимда ишлаши ҳақида
25 май 2021, 16:07

«Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб, олганим йўқ». Азиз Абдуҳакимов 5 та лавозимда ишлаши ҳақида

Сешанба куни «Беш ташаббус» фестивали доирасида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ёшларни саволларига жавоб берар экан, «Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб олган жойим йўқ», — деди у. У шунингдек, 5 та лавозими орасидан фақат бош вазир ўринбосарлиги учун ойлик маош олишини қўшимча қилди.

Самарқанд туризм салоҳиятининг кўпи билан 5 фоизидан фойдаланаяпмиз — Азиз Абдуҳакимов
20 апрель 2021, 12:16

Самарқанд туризм салоҳиятининг кўпи билан 5 фоизидан фойдаланаяпмиз — Азиз Абдуҳакимов

Туризм ва спорт вазирининг таъкидлашича, «Самарқанд туризм салоҳиятининг кўпи билан 5 фоизидан фойдаланаяпмиз». Бунинг учун янги аэропорт қурилаётгани ва йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши айтилди. Азиз Абдуҳакимов Uzbekistan Airways`нинг қиммат парвозлари муаммоси Самарқанд халқаро аэропортига очиқ осмон мақоми берилиши билан ҳал қилинишини таъкидлади. «Самарқанд халқаро аэропорти очилса, нархлар тушади», — деди у.

Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти тайинланди
10 апрель 2021, 19:19

Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти тайинланди

Президент фармони билан Азиз Абдуҳакимов номзоди бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири сифатида тасдиқланди. Қолаверса, президент қарорлари билан унинг ўринбосарлари ҳам тайинланмоқда.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди
30 январ 2021, 22:09

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори ва «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори ҳам ҳисобланади. Абдуҳакимовнинг меҳнат фаолияти ҳақида батафсил.

2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг хорижий турист ташриф буюрган
9 январ 2021, 12:22 1

2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг хорижий турист ташриф буюрган

2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг хорижий турист ташриф буюрган бўлса, маҳаллий 1 млн 800 минг фуқаронинг сайёҳати таъминланган. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2020 йил натижаларини таҳлил қилиб, 2021 йилдаги аниқ режалар ҳақида маълумот берди.

Азиз Абдуҳакимов «Ал-Бухорий» халқаро спутник телеканалини очишни таклиф этди
24 декабр 2020, 13:44

Азиз Абдуҳакимов «Ал-Бухорий» халқаро спутник телеканалини очишни таклиф этди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилувчи халқаро спутник телеканалини ташкил этиш ва унда мусулмон аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар тилларида эфирга чиқишни, шу орқали тарғибот кампаниясини кучайтириш таклифини билдирди.

«Велосипедда юраман десангиз, ҳар ўн метрда ариқ учрайди» — Азиз Абдуҳакимов
12 ноябр 2020, 11:38

«Велосипедда юраман десангиз, ҳар ўн метрда ариқ учрайди» — Азиз Абдуҳакимов

Туризм бўйича ўтказилган семинарда Азиз Абдуҳакимов кўчалардаги пиёда ва велойўлаклар қониқарсиз аҳволда эканини айтди. «Ёшларимиз, бошқа катта ёшли аҳолимиз ҳам жисмоний машғулот билан шуғуллангиси келади. Лекин жой йўқ», — дея таъкидлади бош вазир ўринбосари.

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди
13 август 2020, 10:32

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 15 августдан Чорвоқ сув омборида чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг