15 августдан Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди, дея хабар бердиЎзА бош вазир ўринбосари — Республика махсус комиссияси аъзоси — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга таяниб.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Чорвоқ сув омбори биринчи марта ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Июнь ойи бошида карантин чекловлари вақтинча юмшатилганига қарамай (10 июлгача давом этганди), Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш учун таъқиқланганди.

8 август куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг қарори жойлаштирилганди. Унда Чорвоқ сув омборида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидроцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланиш ҳамда пляжлар ташкил этиш ва сув омборининг қирғоғи периметри бўйлаб аҳолининг чўмилиши қатъиян тақиқ этиш таклифи сурилганди.