«автобуслар» тегли мақолалар


Тошкентда ёшлар 30 июнь куни автобуслардан бепул фойдаланади
29 июн 2023, 20:56

Тошкентда ёшлар 30 июнь куни автобуслардан бепул фойдаланади

30 июнь Ўзбекистонда Ёшлар куни нишонланади. Тошкент шаҳри ҳокимлиги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар учун бу кунда автобуслар бепул хизмат кўрсатишини эълон қилди.

Тошкентнинг қатор кўчаларида автобуслар учун йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда
7 июн 2023, 16:01

Тошкентнинг қатор кўчаларида автобуслар учун йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезюрар автобуслар йўлакларини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳада хориж тажрибаси асосида кўчаларни оптималлаштириш назарда тутилган.

Тошкент автобусларидаги шилқимликка қарши кампания ярим йил ҳам давом этмади. Нега?
19 декабр 2022, 15:42

Тошкент автобусларидаги шилқимликка қарши кампания ярим йил ҳам давом этмади. Нега?

Бир йил аввал пойтахт aвтобусларида тегажоқликка қарши кампания бошланганди, бугун эса ундан фақат чипталардаги тарғибот қолган, холос. Ташкилотчилар лойиҳа давом этиши лозимлигини, «Тошшаҳартрансхизмат» эса таклифларга очиқлигини айтмоқда. Фақат «бунинг молиявий тарафи ҳам инобатга олиниши керак».

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда
18 декабр 2022, 11:58

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда

16−17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та янги автобус олиб келиниб, йўналишга чиқарилди. Натижада автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25−30 дақиқадан 10−12 дақиқага қисқаргани айтилмоқда. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.

Тошкентга янги автобуслар, жумладан 2018 йилда хариди тақиқланган Isuzu`лар олиб келинди
16 декабр 2022, 09:04

Тошкентга янги автобуслар, жумладан 2018 йилда хариди тақиқланган Isuzu`лар олиб келинди

Президент топшириғидан сўнг Тошкентга 20 та MAN ва 100 та Isuzu автобуслари келтирилиб, ҳайдовчилар қабули ҳақида эълон берилди. ИИВ автопаркидан яна 30 та Isuzu топширилди. Бироқ Isuzu`лар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмагани сабабли 2018 йилдан уларни сотиб олиш тақиқланганди.

Ҳудудлар учун Damas ўрнига 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш режалаштирилмоқда — лойиҳа
17 август 2022, 10:06

Ҳудудлар учун Damas ўрнига 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш режалаштирилмоқда — лойиҳа

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун Транспорт вазирлиги томонидан 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш, 81 та автовокзал қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Damas микровэнларидан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда.

Тошкентда автобусга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўлади
20 май 2022, 16:57

Тошкентда автобусга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўлади

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилар энди автобус ва электробусларга олд эшикдан чиқиб, орқа эшикдан тушиши ҳақида маълум қилди. Бу уларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилгани айтилди.

Наврўз арафасида вилоятларга қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади
19 март 2022, 18:13

Наврўз арафасида вилоятларга қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Наврўз байрами арафасида амалдаги шаҳарлараро автобус қатновларига қўшимча равишда кунига яна 10 дан ортиқ қатновлар йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги ноқонуний таксичиларга тўғри келиб қолмаслик учун чипталарни «Тошкент» автовокзалидан харид қилишни сўрамоқда.

Aндижонга 70 та автобус сотиб олинади
15 август 2021, 10:27

Aндижонга 70 та автобус сотиб олинади

Aндижон вилояти аҳолисининг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш қамровини ошириш мақсадида хусусий компания томонидан 70 дона Zhongtong автобус сотиб олинади.

Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартибида давом этади
28 июн 2021, 10:47

Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартибида давом этади

«Тошшартрансхизмат» Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширадиган 24 та автобус ўз иш тартибида давом эттиришини маълум қилди. ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, автобуслар ҳаракати ушбу пост масканларигача ташкил қилинади.

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
8 май 2021, 12:48

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди
16 декабр 2020, 12:55

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди

Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланиб, шулардан 29,1 мингтасини Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг