Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳридан республиканинг турли ҳудудларига қўшимча автобус ҳаракатлари ташкиллаштирилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

«Тошкент» автовокзалидан амалдаги қатновларга қўшимча равишда ҳар куни 10 дан ортиқ автобус қатновлари ташкил этилмоқда.

19 март куни:

  • Тошкент — Зармитан, Тошкент — Жўш, Тошкент — Самарқанд, Тошкент — Қоракўл, Тошкент — Денов, Тошкент — Урганч йўналишларида қўшимча биттадан,
  • Тошкент — Хива, Тошкент — Термиз йўналишларида қўшимча иккитадан, Тошкент — Навоий йўналишида қўшимча тўртта жами 14 та қўшимча автобус қатновлари ташкил этилди.

Вазирлик йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда қўшимча қатновларни йўлга қўйиш давом этиши, йўловчилардан йўлкира нархини сунъий равишда оширган автовокзал атрофидаги ноқонуний такси ҳайдовчиларига тўғри келиб қолмаслиги учун чипталарни «Тошкент» автовокзали кассасидан харид қилиш кераклигини қўшимча қилди.

Автобус билетлари бўйича маълумотларни «Тошкент» автовокзалидан (71 207−87−00) олишингиз мумкин.