Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартибида давом этади, дея хабар бермоқда «Тошшартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи 24 та автобус йўналишлари ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади.

Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилади ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олади, дея тушунтириш берди «Тошшаҳартрансхизмат».

Қайд этилишича, айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 28 июндан 12 июлга қадар Тошкентга қўшни вилоятлардан автотрнаспортда кириш бўйчиа чекловлар ўрнатилди. Кейинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу чекловлар қайси ҳолатда татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди.