11 май куни Христиан динининг «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.

Христиан динига мансуб аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, шаҳардаги метро станцияларидан ва аҳоли кўп йиғиладиган бекатлардан 1, 2, 3-сонли қабристонларгача қатновчи бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади.

Вақтинчалик автобуслар қуйидаги йўналишларда йўлга қўйилади:

Йўналиш рақами:

  • К-1 Машинасозлар метроси-1-сонли қабристон (Боткин);
  • К-2 Олмазор метроси-2-сонли қабристон (Дўмбиробод);
  • К-3/1 Буюк Ипак йўли метроси-3-сонли қабристон (Ўртасарой);
  • К-3/2 Қўйлиқ деҳқон бозори-3-сонли қабристон (Ўртасарой).

Автобус сони:

  • 3 та Isuzu «2-автобус саройи» МЧЖ;
  • 4 та Isuzu «7-автобус саройи» МЧЖ;
  • 4 та MAN «5-автобус саройи» МЧЖ;
  • 4 та MAN «1-автобус саройи» МЧЖ.

Мазкур ташкил этилган бир кунлик йўналишлар 07:00 дан 18:00 га қадар ҳаракатини давом эттиради.