«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар беришича, автобуслар ва электробусларга энди олд эшикдан чиқиб, ўрта ва орқа томондан чиқиш жорий этилади.

Кириш жойида йўл ҳақини ҳайдовчи ёнида ўрнатилган қурилма (валидатор)га транспорт картасини теккизиш орқали ёки нақд пулда тўлаш керак.

Фото: «Тошшахартрансхизмат».

Қайд этилишича, қарор йўловчиларга қулайлик яратиш, транспортга чиқиш ва туширишни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.

Кўчалардаги баъзи электробусларда олд эшикка яшил, ўрта ва орқа эшикларга қизил белги ёпиштириб чиқилди.