ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистонда футбол клубларини хусусий секторга ўтказиш ҳамда футбол соҳасини бозор механизмлари асосида бошқаришга ўтказиш тавсия этилмоқда. Клубларни молиялаштириш ҳомийлик хайриялар ва хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Мудофаа вазирлиги Спорт клуби Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказига айлантирилади. Марказ мустақил бошқарма сифатида армияда оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш билан шуғулланади.
Германия май ойининг иккинчи ярмидан футбол бўйича чемпионатни қайта тиклайди. Англия ва италян жамоалари ҳам ўз турнирларини якунлаб олишни хоҳлашмоқда, бироқ ҳукуматлар қарорларини кутишга мажбур. Француз чемпионати апрель ойида «Пари Сен-Жермен»нинг муддатидан олдинги ғалабаси билан якунланди.
Испаниянинг Барселона футбол клуби коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида 2020−2021 мавсумига «Камп Ноу» майдонининг номини ҳомийларга сотишга қарор қилди.
Хусусий оролда ўтказилиши режалаштирилган UFC-249 мусобақаси вақтинча қолдирилди. Буни Disney ва ESPN компаниялари талаб қилишган. Жангларнинг қачон бўлиб ўтиши номаълум.
Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.
Футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборади.
2021 йилга қолдирилган Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Ўйинларга йўлланма олган барча спортчилар уларни сақлаб қолишади.
Паралимпиячилардан Исмира Исломова, Шаҳзода Мамадалиева, Муслима Нуриддинова ва Камолахон Абдуллаева допинг сабабли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди.
Спорт вазирлиги коронавирус мамлакатга киришининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда халқаро спорт мусобақалар ўтказилишини тўхтатди. «Наврўз» марафони чет эллик иштирокчиларсиз ўтказилиши мумкин.
Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши мумкин. Ташкилий қўмита мусобақа давомида вирус бўйича хавфсизликни кафолатлай олмаса, ХОҚ Олимпиадани бекор қилади.
Ўзбекистонлик дзюдочилар Муҳаммадкарим Хуррамов ва Давлат Бобонов Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирида биринчи маротаба олтин медалларни қўлга киритишди.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 лицензиясидан маҳрум бўлди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги оммавий спортни халқ орасида кенг тарғиб қилиш бўйича режаларини маълум қилди. Вазир ўринбосари Нодир Муродов режадаги ишлар учун давлат бюджетидан пул ажратиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Аммо вазирлик бюджет маблағига қарам бўлиб қолмасликка интилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Ойбек Қосимов МОҚ бош котиби этиб сайланди.
Париждаги «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар Шарофиддин Болтабоев ва Ҳикматиллоҳ Тўраев кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Элбек Шукуров вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида Халқаро қиличбозлик академияси очилади.
«Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида қишки спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган муз саройи ташкил этилади. Вилоятларда ҳам енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қуриш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг