Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов (125 кг гача), суриялик Бадҳа Хутаб (125 кг гача) ва франциялик Зелимхон Хожиев (74 кг гача) допингга қарши кураш қоидаларини бузганликлари сабабли 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясидан маҳрум бўлишди. Халқаро антидопинг агентлиги уларнинг организмида тақиқланган моддалар мавжудлигини аниқлади, деб хабар берди Жаҳон кураш бирлашмаси (UWW) матбуот хизмати.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатида дастлабки лицензиялар қўлга киритилган эди. Олимпия вазн тоифасида ТОП-6 га кирган спортчилар Олимпиада учун йўлланмаларни қўлга киритган эди. Ўшанда Ҳасанбой Раҳимов бронза медалига сазовор бўлган эди.

Улар ўрнига Каммил Рибицкий (Польша), Эзгон Шала (Косово) ва Ядолах Моҳеби (Эрон) Олимпия ўйинларига йўлланмаларга эга бўлишди. Аммо Ўзбекистон, Сурия ва Франция вакилларига март ойида бўлиб ўтадиган Олимпия саралаш мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқи берилади ва улар яна лицензияни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.