Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори, «Shanghai International Port Group» (SIPG) клуби ўйинчиси Одил Ахмедов мамлакат тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумот берилишича, яқин орада Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси ёрдамида Ўзбекистонга тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва шлемлар етиб келади.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Маълумот учун, ҳозирда Одил Аҳмедов Шанхайда истиқомат қилади.