Бироз аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари ассамблеяси ташкил этилди. Olamsport.com сайти манбасининг хабар беришича, ассамблея давомида ташкилотга бош котиб сайланди.

Унга кўра ушбу лавозим учун Ойбек Қосимов номзоди илгари сурилди. Делегатлар бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ойбек Қосимов Миллий олимпия қўмитаси бош котиби лавозимига сайланди.

Қайд этиш лозимки, Ойбек Қосимов 2018 йилнинг февраль ойига қадар ушбу лавозимда фаолият олиб борган ҳамда кейин Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаганди.