Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовнинг тақдимига биноан, Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди, дея хабар қилди ПФЛ матбуот хизмати.

Диёр Имомхўжаев шу вақтга қадар ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

2019 йил июнь ойидан буён ПФЛни бошқариб келаётган Даврон Шоқурбонов эса 25 май куни ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.