Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Хуршид Тожибоев, Шаҳобиддин Зоиров, Равшан Умурзоқов ва Элнур Абдураимов ўз жангларида ғалаба қозонди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни Москва шаҳрида рингга чиқади.
Элнур Абдураимов, Равшан Умурзоқов ва яна икки ўзбекистонлик профессионал боксчи Екатеринбургда рингга кўтарилади.
МОҚнинг янги раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олимпия ўйинлари оиласига кирган барча спорт федерация ва ассоциациялар мутасаддилари билан учрашув ташкил қилди.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти этиб сайланди.
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
35 давлатидан 212 нафар пара дзюдочи иштирок этган Гран-при туркумига кирувчи мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳобиддин Зоиров Даниянинг Орхус шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.
Умид Аҳмаджонов таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг олтин медаль эгасига 30 минг, кумуш медаль учун 20 минг ва учинчи ўрин эгасига 10 минг доллар пул мукофоти берилишини билдирди.
Бухоро шаҳрида ўтказилган «Мен соғлом турмуш тарафдориман» шиори остида юриш бўйича марафонда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ва боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирок этди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров америкалик Майкл Фоксга очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров допинг сабабли саккиз ойга дисквалифиция қилинди. Футболчи озиш учун дори қабул қилганини айтди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга чиқади.
Токио-2020 олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси вице-президенти Тошиаки Эндо Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.
UFC президенти Дана Уайт яна Конор МакГрегор ҳамда Дональд Серроне ўртасидаги жангни ташкил қилмоқчи эканини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасида Туркия, КХДР ва Сурия билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси Маҳмуд Муродов янги промоушен билан шартнома имзолайди ва 8 июнь куни Братиславада жанг ўтказади.
Манчестерда ўтказиладиган таэквондо WTF бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов яна 3 ёки 4 жангдан ўғлининг спортдаги фаолияти якунланишини айтди.
«Бунёдкор"нинг собиқ мураббийи Сергей Лушанга тўланиши керак бўлган 800 миллион сўм ортидан клуби офиси муҳрланди ва автобуслардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг