Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Аризона штати, Тускон шаҳрида рингга кўтарилди.Профессионал фаолиятидаги саккизинчи жангда Фазлиддинга америкалик Майкл Фокс рақиблик қилди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Баҳс жанг якунига кўра Ғоибназаров 92:96, 92:96, 93:95 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу Фазлиддин учун профессионал боксдаги дастлабки мағлубият ҳисобланади. Бунгача у 7 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди.