Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яна учта жангдан сўнг фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда унинг отаси Абдулманап Нурмагомедов маълум қилди, дейилади Olamsport.com хабарида.

«Учта жангдан сўнг фаолиятини якунлайди. Агар Жорж Сент-Пьер билан бўладиган жангни ҳисобга олсак, унда тўрт марта октагонга кўтарилиши мумкин. Ҳабиб шундай қарорга келди, биз унга қўшилмасдан бошқа иложимиз йўқ», — деди катта Нурмагомедов.

Маълумот учун, Ҳабиб 2008 йилдан бери ММАда фаолият олиб боради. Шу давр мобайнида у 27 марта жанг қилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.