Олимпиада чемпиони, бугунги кунда проф рингда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров бир неча кундан сўнг рингга кўтарилади. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Зоиров 18 май куни Даниянинг Орхус шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Ўша куни унга грузиялик Мишико Шубитидзе рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шубитидзе шу кунгача проф боксда 28 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 13 маротаба мағлубиятга учраган (11 та нокаут). 3 маротаба дуранг қайд этган.

Шаҳобиддин эса шу йилнинг 5 апрель куни БААда проф рингдаги дебютини нишонлаган ва унда индонезиялик Антони Холтни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.