XFN промоушени билан ҳамкорликни тўхтатган Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов шу кунларда янги промоушен билан расман шартнома имзолайди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Унинг янги промоушен байроғи остидаги жанги 8 июнь куни Словакия пойтахти Братислава шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирча рақиб номи маълум эмас.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов 7 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳридаги O2 аренасида мезбон спортчи Кинглга қарши жанг қилиши лозим эди. Лекин кейинчалик ушбу жанг бекор қилинганди. Бунга Маҳмуднинг XFN билан ҳамкорликни тўхтатгани сабаб бўлган эди.