15−19-май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WTF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

150 дан ортиқ давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилаётган жаҳон биринчилигида 10 нафар таэквондочи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Мазкур мусобақада жаҳоннинг етакчи таэквондочилари нафақат медаллар, балки Токио олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради.

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар билан танишинг:

Эркаклар:

-54 кг: Хегай Валентин;

-74 кг: Никита Рафалович;

-80 кг: Шухрат Салаев;

-87 кг: Максим Рафалович;

+87 кг: Дмитрий Шокин.


Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова;

-53 кг: Чарос Қаюмова;

-62 кг: Феруза Содиқова;

-67 кг: Нигора Турсунқулова;

+73 кг: Светлана Осипова.