Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида Тошкентда Туркия, КХДР ва Сурия терма жамоларига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида миллий терма жамоа учун ушбу спарринг-рақиблар танланди.

Туркияга қарши ўйин2 июнь куни ўтказилса, КХДР шу ойнинг 7-санасида, Сурия эса 11-санасида Ўзбекистон пойтахтига келади.