Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев инстаграмдаги сафиҳаси орқали навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумот берди.

«Авваломбор, барчангизни Рамазон ойи билан табриклайман. Ўн еттинчи жангим 9 июнь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак беллашувда қўллаб-қувватлаб турасизлар деган умиддаман», — дейди Шоҳжаҳон ўзининг видеомурожаатида.

Шу пайтга қадар 16 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ҳақида тез орада маълумот берилади.