Республика махсус комиссияси қарори билан саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда.

Қарорга кўра, тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади.

Объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади. Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади.

Объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион «тўшак"лар билан жиҳозланади. Ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминланади.