Жиззах шаҳар марказида автобус ва Nexia автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган, дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

5 июль куни соат 15:40 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Олмазор ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида ҳайдовчи Б.С. (1975 йилда туғилган) бошқарувидаги автобус ҳамда ҳайдовчи Б.Ф. (1993 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автобус ағдарилган. Автобусда 3 нафар йўловчилар бўлган.

Маълумотга кўра, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ЙҲХББ хабарида.