Дунёда ҳар йили 8 млн нафардан ортиқ одам тамаки истеъмоли туфайли вафот этади. Бу гиёҳвандликка урушлар ортидан қурбон бўладиганлар сонидан ҳам бир неча баробар кўп. Шунга қарамай, нега чекувчилар — ўсмирлардан тортиб қарияларгача — била туриб бу зарарли одатни ташлай олмаслиги ҳақида Аллен Карр «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» асарида ўз ҳулосалари билан ўртоқлашди.

Одатда бунга сабаб қилиб тананинг никотинга қарамлиги кўрсатилади. Аммо чекиш жисмоний эмас, балки психологик тобеликдир. «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби чекишни ташлашнинг психологик томонларини очиб беради. Унда қуруқ қўрқитиш ва тарғибот эмас, балки йиллар давомида синалган самарали маслаҳатлар жамланган.

Чекишдан осон қутулиш сирлари ҳақида

Муаллиф ирода кучига таянадиган анъанавий усулларга қарши чиқиб, ўз усулини фикрлаш тарзини тубдан ўзгартириш асосида шакллантиради. «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китобхонларга чекишни ташлашга қурбонлик эмас, балки озодлик сифатида қарашга имкон беради.

Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган. У ўзи таклиф этаётган йўл билан кунига 60−100 дона сигарет тутатишдан бутунлай чекмаслик даражасига кела олади. Сўнг амалда иш берган барча тавсияларни жамлаб, чекишни ташлашнинг осон йўлини бир китобга айлантиради. Бу усул ҳозиргача 50 млн инсонга сигаретга қарамликдан қутулишга ёрдам берган.

Китобнинг иккита муҳим афзаллиги:

  • оғриқсиз қутулиш — китоб сабабли чекишдан оғриқсиз ва руҳий қийинчиликларсиз халос бўлиш мумкин;

  • узоқ муддатли муваффақият — китобдаги усуллар чекишдан бир уринишда бутунлай воз кечишга ёрдам беради.

«Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» бир неча йиллик чекувчилардан тортиб вақти-вақти билан сигарет чекадиган одамларга ҳам тамакидан воз кечишга ёрдам беради. Китобда чекишни ирода кучидан фойдаланмасдан ташлашнинг йўли кўрсатилган. Бу усул оғриқсиз, арзон ва психологик жиҳатдан самарали экани миллионлаб инсонлар тажрибасида исботланган.

Чекишнинг глобал эпидемияси саломатлик ва фаровонликка жиддий зарар етказишда давом этар экан, сигаретни ташлашнинг самарали усулига бўлган эҳтиёж ҳеч қачон ҳозиргидек долзарб бўлмаган. Бу китоб орқали Аллен Карр қарамликдан қутулиш ва соғлом ҳаётга қайтиш йўлини кўрсатиб берган. Ўзи кашандаликдан самарали қутулган муаллиф яна минглаб инсонларга ёрдам беришни ният қилган.

asaxiy books, реклама

Китоб Asaхiy Books ва Халқ банки ҳамкорлигида чоп этилди. Банк кўмаги жамият учун яна бир фойдали китоб чиқишида муҳим роль ўйнади. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррирлар, корректорлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва қаттиқ муқовада чоп этилган.

«Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ҳозирда Asaxiy.uz интернет дўконида сотилмоқда ва Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.

Қуйидаги ҳавола орқали китоб ҳақида маълумот олиш ҳамда унга буюртма бериш мумкин.

Asaxiy.uz сайтида китоблардан ташқари маиший техника, электроника воситалари, компьютер жиҳозлари, смартфонлар ва гаджетлар ҳам сотилади. Қулайлик учун онлайн муддатли тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.