Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 1 апрель куни мактаб ўқитувчиси калтакланди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, шу куни Тошлоқ тумани Садда маҳалласида жойлашган 25-сонли мактаб ўқитувчиси О.М ва фуқаро А.Х. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида А.Х. ўқитувчини қўли билан уриб, жароҳат етказган.

«Дарё» нашрининг ёзишича, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршиликка борган, шундан сўнг уни ўқувчининг қариндошлари калтаклаган. Оқибатда унинг қоши ёрилган.

Ҳозирда О.М. олган жароҳатнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.