АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги АҚШ делегациясининг 5 январга режалаштирилган расмий ташрифи кечроқ муддатга кечиктирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

6 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — АҚШ» («C5 + 1») форматидаги вазирлар учрашуви ҳам қолдирилди.

ОАВ хабарларига кўра, Майкл Помпеонинг Украина, Белорусия ва Марказий Осиё мамлакатларини қамраб олиши режалаштирилган ташрифи АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинидаги тартибсизликлар туфайли қолдирилган.

Тошкентда Ташқи ишлар вазирлигидаги музокаралар ва бошқа тадбирлардан ташқари, Майкл Помпеонинг президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашиши кутилаётган эди.