Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Генерал-майор Мирзараҳимов Баҳодир Юлдашевич ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б Баходир Мирзарахимов Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

Баҳодир Мирзараҳимов.


Полковник Худойназаров Шокиржон Абдумаликович Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шокиржон Худойназаров Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шокиржон Худойназаров.

Полковник Адилов Баҳромбек Қаҳрамонович Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Баҳромбек Адилов.

Полковник Ботиров Ҳасан Арзудинович Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ҳасан Ботров Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ботиров Ҳасан.