Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши душанба куни бўлиб ўтган биринчи сессиясида шаҳар маъмурияти раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевни пойтахт ҳокими этиб тасдиқлади, дея хабар беради Газета.уз мухбири.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши душанба куни биринчи сессиясида пойтахтнинг амалдаги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини пойтахт маъмурияти раҳбари лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар қилди.

Амалдаги ҳоким номзоди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилди, тақдимномани бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Кенгашда депутатлари ўрин олган барча партиялар ушбу номзодни қўллаб-қувватлади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев (1975 йилда туғилган) илк бор 2018 йил декабрь ойида Тошкент ҳокими лаозимига тасдиқланган эди. Бунга қадар эса у ўша йилнинг апрелидан шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият кўрсатган. Давлат секторига келгунига қадар «Артел инжиниринг» компанияси директори ва Tashkent City унитар корхонаси раҳбари бўлган. Akfa компаниялар гуруҳи асосчиси ҳисобланади. 2018 йил сентябрида сенатор этиб сайланган.

Пойтахт маъмуриятининг бошлиғи Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1996) битирувчиси. 2015 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.